1921 йил 6 октябрда ташкил топган. Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил ноябрда тугатилган.
Туркистон АССР МИҚ ва ХКСнинг Қирғизистон МИҚ ҳузуридаги ваколатхонаси тўғрисидаги буйруқлари, Туркистон АССР ва Қирғистон АССР МИҚ ва ХКСларининг мажлис баённомалари, Туркистон АССР ва Қирғистон АССР МИҚ ва ХКСларининг маъмурий-хўжалик масалалари бўйича ёзишмалар.