1918 йил 2 апрелда Тошкент инқилобий трибунали сифатида иш бошлаган, Туркистон МИҚнинг 1919 йил 6 майдаги буйруғи билан Туркистон AССР МИҚ ҳузуридаги Олий Инқилобий трибуналга айлантирилди. Трибунал Бутуниттифоқ МИҚнинг 1922 йил 11 ноябрдаги қарори асосида тугатилган.
Олий инқилобий трибунал (1919), тергов комиссиялари ва прокурорлар коллегиялари тўғрисидаги Низом; Олий инқилобий трибуналнинг қарорлари, суд мажлисларининг буйруқлари, циркулярлари, баённомалари ва ҳукмлари; трибунал аъзоларининг маърузалари, вилоят инқилобий трибуналларининг маърузалари ва ҳукмлари.