1922 йил 14 ноябрдаги Туркистон АССР ХКСнинг 220-сонли қарори билан барча жазони ўташ муассасаларини бирлаштириш ва устидан назоратни амалга ошириш учун Туркистон АССР Адлия халқ комиссарлигининг аҳлоқ тузатиш-меҳнат бўлими Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги жазони ўташ муассасалари бошқармасига айлантирилган. 1924 йил 22 ноябрда Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги жазони ўташ муассасалари бошқармаси Ўрта Осиёдаги ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.
РСФСР ИИХК (НКВД)нинг РСФСР жазони ўташ муассасалари Бош бошқармаси ва унинг маҳаллий идоралари тўғрисида Низом, Туркистон АССР жазони ўташ муассасалари бошқармаси буйруқлари.