РСФСР Мудофааа ишлари бўйича комиссарлиги 1917 йил охирида ташкил этилган. 1918 йил 8 апрелда В.И.Ленин ХКСнинг Мудофааа ишлари бўйича волост, уезд, губерния ва округ комиссарликларини тузиш бўйича декретини имзолаган. Туркистон Республикаси Марказий Қўмитаси 1918 йил 12 августда 548-сонли Туркистон ҳарбий округи штабини ва барча округ бошқармаларини Туркистон АССР Мудофааа комиссарлигига айлантириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.
Туркистон Мудофааа комиссарлиги Ўзбекистон ССР Мудофааа комиссарлиги деб номлана бошлади, у 1925 йил 20 майда Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 37-сон Қарорига асосан ЎзССР Ҳудудий округ Бошқармаси сифатида қайта ташкил этилган. 1925 йил 9 июндан ЎзССР ҳудудий бошқармаси деб номланган.
Туркистон Ҳарбий округи буйруқлари, Мудофааа ишлари бўйича халқ комиссарлиги буйруқлари, қўшинлар сони ва таркиби бўйича маълумотлар, ҳарбий хизматга чақирилувчилар рўйхатлари.