Мазкур фонд 1918 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Туркистон Республикаси Ҳарбий Комиссарлиги хўжалик моллари бўлими Биринчи Ҳарбий этик фабрикаси ўрнида ташкил этилган. 1919 йил 5 декабрда Туркистон ўлкаси Ҳарбий заҳиралар Марказий бўлими Биринчи Ҳарбий этик тикиш фабрикаси деб қайта номланиб, 1922 йил 1 январда тугатилган.
буйруқлар ва фармойишлар китоби, умумий мажлислар баённомалари, ишчи ва хизматчилар рўйхатлари, шахсий таркиб тўғрисида ёзишмалар.