1921 йил июнда тузилган, 1924 йил ноябрда тугатилган.
ХХР МИҚ, Халқ Нозирлари Совети, ЭКОСО ва ХХСР Давлат режа қўмитаси йиғилишлари, Ўрта Осиё II Иқтисодий конференцияси йиғилишлари, Бухоро ва Хоразм вакилларининг иқтисодий мажлислари баённомалари.
ХХСР Халқ хўжалиги режалари (1923); Қишлоқ хўжалиги банки, Тижорат банки, “Туркипак” ҳиссадорлик жамияти, Россия-Хоразм давлат пахта ҳиссадорлик ширкати уставлари, йиллик ҳисоботлари ва бошқарув кенгаши йиғилишлари баённомалари.
Хоразм кўргазма қўмитасининг иши, пахта тозалаш заводларининг аҳволи тўғрисидаги, ХХСРнинг СССРдаги ва Туркистон АССРдаги бош консулликлари фаолияти тўғрисидаги маърузалар, маълумотлар ва ёзишмалар.