Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Хоразм Халқ Совет Республикаси

ХОРАЗМ ҚЎШИНЛАР ГУРУҲИ ШТАБИНИНГ 1-ХОРАЗМ КАВАЛЕРИЯ ПОЛКИ ШТАБИ

Фонд рақами:
R-1207
Сақлов бирлиги:
26
Даврий чегараси:
1921 - 1923

Ташкилот тарихи

1920 йил 13 апрелда Хива шаҳридаги Кукер жангчилар гуруҳидан алоҳида Хоразм Кавалер дивизиони шакллантирилган, шу йилнинг ўзидаёқ, дивизион 1-Хоразм кавалер полкига айлантирилган. Хоразм Республикаси қўшинлар гуруҳи таркибига киритилган, Даргон-Отин фронтидаги Кўҳна Урганч остонасида, Қўнғирот, Ғулом ва Иляда қуролли қаршилик ҳаракатларига қарши иштирок этган.


Фонд шарҳи

Хива шаҳри гарнизони қўшинлари, Хоразм қўшинлар гуруҳи, Хоразм Совет Халқ Республикаси Ҳарбий Нозирлиги ва ташқи алоқалар мактаби бўйича буйруқлар.1-Хоразм кавалер полки ҳузурида, Хоразм қўшинлар гуруҳи қўмондонига билдиришнома, полк қўмондонига  сафарбарлик масалалари бўйича билдирги ва ёзишмалар ҳамда бошқалар.