Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР МИҚ ҲУЗУРИДАГИ ЕР-СУВ ИСЛОҲОТИ БЎЙИЧА МАРКАЗИЙ ЕР ИШЛАРИ КОМИССИЯСИ

Фонд рақами:
R-225
Сақлов бирлиги:
26
Даврий чегараси:
1925 - 1927

Ташкилот тарихи

Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1925 йил 2 декабрдаги Фавқулодда сессиясининг қарори билан ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1927 йил 3 августдаги қарори билан тугатилган.


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР MИҚнинг ер-сув ислоҳоти бўйича туман ва вилоят комиссияларини ташкил этиш тўғрисидаги фармонлари ва уларнинг иши бўйича кўрсатмалар. Ер ислоҳоти бўйича марказий комиссия мажлисларининг баённомалари. Ўзбекистон вилоятларида ер-сув ислоҳоти, беклардан ортиқча ерларнинг тортиб олиниши, ислоҳот муносабати билан қишлоқларда синфий курашнинг кескинлашуви ҳақидаги маъруза ва маълумотлар; шикоятлар ва ер-сув низоларини кўриб чиқиш бўйича ёзишмалар.