Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎРТА ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ (СЕС)

Фонд рақами:
R-2027
Сақлов бирлиги:
132
Даврий чегараси:
1923 - 1924

Ташкилот тарихи

Ўрта Осиё республикаларининг I иқтисодий конференциясида (1923 йил 5 март, 1923 йил 5 март) Туркистон АССР, БХСР ва ХХСР Халқ хўжалигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида ташкил этилган.

1924 йил 25 ноябрда миллий ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида Ўрта Осиё республикаларининг Иқтисодий кенгаши тугатилди ва унинг вазифалари СССРнинг Меҳнат ва Мудофааа Кенгашининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасига топширилган.



Фонд шарҳи

СССР МИҚ, ХКС, Меҳнат ва Мудофааа кенгаши ва Молия комиссарлигининг қарорлари; Ўрта Осиё иқтисодий кенгашининг буйруқлар, мажлис баённомалари.

ХХСР МИҚ ва ХКС декретлари, ХХСР Иқтисодий кенгашининг мажлис баённомалари, Хоразмдаги пахта кооперациялари тарихига оид маърузалар. Рус-Хоразм давлатларининг пахта шерикчилиги бўйича маърузалари.

Акционерлик жамиятлари, кооператив шерикчилик, иттифоқчилик, трестлар, банклар, савдо ва саноат ташкилотлари, ваколатхоналарнинг уставлари, иш режалари, ҳисоботлари, шарҳ ва маърузалари. Ўрта Осиё Халқ хўжалиги бўйича коньюктур шарҳлари. 

Ўрта Осиё I иқтисодий конференцияси иштирокчиларининг тезис маърузалари; ташқи савдо масаласида Ўрта Осиё республикаларини бирлаштириш, Хоразм ва Бухородаги туркманларга ер бериш ҳақидаги иқтисодий режалар, Ўрта Осиё ҳудудида қирғиз ва қозоқ миллати яшайдиган ҳудудларда олиб борилган иқтисодий тадбирлар.  

Ўрта Осиё иқтисодий кенгаши бўлимларининг сув, саноат транспорт, кредит-молия, қишлоқ хўжалиги, пахта масалалари бўйича ҳисоботлари.

Ўрта Осиё учун ягона хомашё базасини ташкил  этиш, Нижегородск ярмаркасида қатнашиш, Ўрта Осиёни ёқилғи билан таъминлаш, саноат товарларини олиб келиш, Бухоро ва Хоразмда Зарафшон дарёсининг сув тақсимоти. Туркистон АССР Ер ишлари ва Молия комиссарлари билан ердан фойдаланиш, пул муносабатлари ва Ўрта Осиёни молиялаштириш ҳақидаги ёзишмалар.