РСФСР ХКСнинг 1921 йил 12 январдаги буйруғи билан РСФСР Давлат банки ташкил этилиб, ўша йилнинг ноябрь ойида унинг Ўрта Осиё бўлими очилган. 1923 йилда унинг номи СССР Давлат банкининг Ўрта Осиё бўлими деб ўзгартирилган.
Бутуниттифоқ Большевиклар Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ва СССР Халқ Комиссарлари Советининг 1934 йил 3 октябрдаги қарори билан банк фаолияти тугатилган.
СССР Давлат банки Бошқарувининг циркулярлари ва кўрсатмалари ва Ўрта Осиё идорасининг буйруқлари. Давлат банкининг Ўрта Осиё бўлими бошқарувчисининг Ўрта Осиёдаги пул муомаласи, қишлоқ хўжалигини кредитлаш, Керки вилоятининг иқтисодий аҳволи, Ўрта Осиё республикаларида савдо ва кооперацияни ташкил этиш масалалари бўйича маърузалари Давлат банкининг Ўрта Осиё бўлимлари ва идоралари; савдо давлат ва кооператив ташкилотлари билан тузилган шартномалар ва битимлар; Сурхондарё вилоятидан олиб келинган ва экспорт қилинадиган хомашё рўйхатлари.