Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТИЖОРАТ БАНКИ (СРЕДАЗКОМБАНК)

Фонд рақами:
R-336
Сақлов бирлиги:
1140
Даврий чегараси:
1924 - 1930

Ташкилот тарихи

Ўрта Осиё тижорат банки СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг 1921 йил 31 январдаги қарорига асосан ташкил этилган. 1930 йил 1 апрелда СССР Ташқи савдо банкига қўшилиши муносабати билан банк фаолияти тугатилган. 


Фонд шарҳи

“Средазкомбанк” устави; “Средазкомбанк” Бошқаруви, “Средазкомбанк” президиуми йиғилишлари ва “Средазкомбанк” акциядорларининг умумий йиғилишларининг қарорлари, циркулярлари ва баённомалари; “Средазкомбанк”нинг янги филиалларини очиш тўғрисидаги ҳисоботлари; банк ва унинг филиаллари фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар; банк фаолиятини текшириш бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ва далолатнома ҳужжатлари