Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (СРЕДАЗГОСПЛАН)

Фонд рақами:
R-10
Сақлов бирлиги:
2735
Даврий чегараси:
1924 - 1934

Ташкилот тарихи

СССР Давлат режа комиссияси  президиумининг 1924 йил 3 июлдаги қарори асосида ташкил топган. СССР ХКС ва Большевиклар Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг 1934 йил 3 октябрдаги қарори билан тугатилган.


Фонд шарҳи

Умумий режалаштириш сектори

(1927 – 1934 йиллар)

Ўрта Осиё халқ хўжалигининг беш йиллик истиқболли режалари бўйича “Средазгосплан”даги йиғилишлар баённомалари; “Средазгосплан”нинг 1927 – 1928 йиллардаги халқ хўжалигининг назорат кўрсаткичлари тўғрисидаги қарорлари ва 1929 – 1930 йилларда Ўрта Осиё республикалари учун иккинчи беш йиллик режа (1933 – 1937) ҳужжатлари.


Саноат соҳаси 

(1928 – 1932 йиллар)

Ўрта Осиёда саноатни ривожлантиришнинг беш йиллик режалари (1928–1932 йиллар); “Средазгосплан”нинг Вахш ГЭСи ва ҳудудий электр станцияларини қуриш, ипакчилик саноати ишининг якунлари ва озокерит конларини ўзлаштириш тўғрисидаги мажлис баённомалари ва қарорлари.


Савдо соҳаси

 (1929 – 1933 йиллар)

Марказий Осиёда савдони ривожлантиришнинг беш йиллик режаси (1928–1932) ва савдо ва кооперациянинг назорат рақамлари (1928); пахта экспорти, Хоразм воҳаси вилоятларига нон ва саноат товарлари олиб киришни тартибга солиш бўйича “Средазгосплан” бўйича йиғилиш баённомалари.


Меҳнат ва маиший хизмат соҳаси

(1925 – 1933 йиллар)

Ўзбекистон ССРда ижтимоий-маданий қурилишнинг беш йиллик режаси (1929–1933), “Средазгосплан”нинг уй-жой коммунал қурилиши тўғрисидаги қарори, “Средазэкосо” президиумининг мутахассислар меҳнати ва турмушини яхшилаш тўғрисидаги қарори.


Транспорт ва алоқа соҳаси

 (1025 – 1934 йиллар)

“Средазэкосо” ва “Средазгосплан”нинг Туркистон – Сибир темир йўли қурилиши, йўл қурилишининг беш йиллик режасини қабул қилиш, транспорт ва алоқани ривожлантириш бўйича йиғилишлари ва қарорлари баённомалари; Ўрта Осиё давлат дарё флотини қуриш режаси; республика ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари ва тупроқ йўлларини қуриш бўйича назорат рақамлари.


Қишлоқ хўжалиги

(1925 – 1934 йиллар)

Ер тузиш, қишлоқ хўжалиги, ипакчиликни ривожлантиришнинг беш йиллик режалари; 1927–1928 йиллардаги қишлоқ хўжалигининг статистик рақамлари; “Средазгосплан” президиумининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларини тайёрлаш, Ўрта Осиёда боғдорчилик ва уни ривожлантириш тўғрисидаги қарорлари.