1919 йил октябрда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошида Ипак саноати марказий бошқармаси (Центрошёлк) ташкил этилиб, 1921 йилда Бош пахта қўмитасига ўтказилган. 1923 йил 5 августда “Центрошёлк” яна Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши тасарруфига ўтказилди ва Туркистон Ипак саноати акциядорлик жамияти (Туркшёлк) қилиб қайта ташкил этилган. 1931 йил апрель ойида “Туркшёлк” Ўрта Осиё давлат ипак саноати трести (Средазшёлк) этиб қайта ташкил этилган ва 1934 йилда трест фаолияти тугатилган.
“Туркистонипак” ва “Ўрта Осиё ипак” трести акциядорлик жамияти кенгашларининг буйруқлари, циркулярлари ва кўрсатмалари; “Туркистонипак” ва “Ўрта Осиё ипак” трести акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар; Ўрта Осиёда ипакчилик саноатини ривожлантиришнинг беш йиллик режалари ва уларга тушунтириш хатлари (1929–1933); Ўрта Осиё халқ хўжалиги бозорини ўрганиш (1929); Туркшёлк ва Пахтачилик бош қўмитасининг кенгашлари мажлисларининг баённомалари; пилла йиғиш ва сотиш, ипак ўраш фабрикалари ишлаб чиқариш намуналарини Нижний Новгород кўргазмасига юбориш ҳақида ёзишмалар.