Бутуниттифоқ истеъмолчилар жамияти марказий иттифоқи Низомининг 5-банди асосида 1923 йилда ташкил этилган. 1932 йил 13 январдаги Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши тузилгач, ташкилот фаолияти тугатилган.
Марказий Меҳнат Кооператив Кенгаши ва Президиуми, Марказий ишчилар кооперативи ва Ўрта Осиё бўлими мажлисларининг буйруқлари ва йиғилишлари, Бутуниттифоқ истеъмолчилар жамияти Марказий Иттифоқининг Ўрта Осиё бўлими вакилларининг қурултойлари ва сессиялари; ишчилар кооперативлари, истеъмолчилар жамиятлари ва қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг Низомлари; савдо айланмаси, қоракўл, қорамол, нон ва қуритилган меваларни тайёрлаш ва сотиш режалари (1925 – 1927). Марказий Иттифоқнинг Ўрта Осиё бўлими, бўлим ва идораларининг фаолияти ҳамда Ўрта Осиёда истеъмол кооперацияси ҳолати тўғрисидаги маъруза ва тезкор ҳисоботлар.
Ўрта Осиё истеъмолчилар бўлимининг ҳамкорлиги ва савдо-хўжалик фаолияти (1925 – 1926), Ўрта Осиё халқ хўжалиги ва бозорлари (1925 – 1926), Ўрта Осиё шаҳар бозорларида нарх-наволари бўйича маълумотномалар; Ўрта Осиё истеъмол назорат органлари ва хизмат кўрсатиш далолатномалари.