СССР Ташқи савдо Халқ Комиссарлиги Ўрта Осиё ваколатхонасининг 1922 йил 11 сентябрдаги буйруғи билан, Комиссарликнинг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси таркибидан Давлат экспорт-импорт савдоси бўлимининг Ўрта Осиё бўлими алоҳида муассаса сифатида ташкил этилган. 1924 йил 15 декабрда бўлим фаолияти тугатилган.
СССР Мудофааа ва Меҳнат Кенгаши, Савдо халқ комиссарлиги ва Туркистон АССР ХКСнинг буйруқлари, фармойишлари ва циркулярлари; СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги бошқаруви ва Ўрта Осиё бўлими учун буйруқлар; Ўзбекистон ССР истеъмолчилар жамиятлари уюшмасининг Ўрта Осиё бўлимидаги йиғилишлар баённомалари.