СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг 1932 йил 2 июндаги фармони билан ташкил этилган. 1935 йил ноябрда тугатилган.
СССР Ташқи савдо халқ комиссарлиги ва унинг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси, “Торгсин” ва Ўзбекистон ССР “Торгсин” идорасининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари; СССР Ташқи савдо халқ комиссарлиги Бош Божхона бошқармаси, “Торгсин” ўзбек идораси Ҳайъат мажлислари, Ўрта Осиё “Торгсин” ҳузуридаги мажлислар қарорлари ва баённомалари.
Ўзбекистон ССРдаги “Торгсин” идоралари ва бўлимлари орқали валюталарни жалб қилиш ва ташкилот бўлимларига товар махсулотларини тақсимлаш бўйича режалар ва ҳисоботлар (1933–1935), Ўзбекистон ССР “Торгсин” бошқармаси фаолиятига шарҳлар (1932–1934), Термиз туманининг иқтисодий шароитлари (1932); савдо идоралари ўртасидаги социалистик мусобақа тўғрисидаги маълумотлар ва ёзишмалар.