Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполнаркомснаба СССР в Средней Азии)

Фонд рақами:
R-4
Сақлов бирлиги:
200
Даврий чегараси:
1929 - 1934

Ташкилот тарихи

1929 йил 1 октябрда ташкил этилиб, 1934 йил 29 сентябрда ваколатхона тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР Таъминот халқ комиссарлигининг ҳайъат йиғилишлари, фармойиш ва буйруқлари, ваколатхонанинг иш режалари,  кадрлар тайёрлаш масалалари ва фаолиятига оид  ҳисоботлар; нон, саноат, озиқ-овқат, нефть, тамаки маҳсулотлари, тери хомашёси, қуритилган мевалар, сабзавот, ем-хашак экинларини харид қилиш ва таъминоти бўйича ҳисоботлар, маълумотлар ва ёзишмалар; Ўрта Осиёга товарлар олиб кириш ва сотиш ишларини ташкил этишга оид маъруза ҳисоботлари, маълумотлар ва ёзишмалар.