Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЧОРЖЎЙ ШАҲРИДАГИ ЎРТА ОСИЁ ДАВЛАТ ДАРЁ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-244
Сақлов бирлиги:
733
Даврий чегараси:
1923 - 1934

Ташкилот тарихи

СССР Темир йўллари халқ комиссарлигининг ички сув йўллари Марказий бошқармаси буйруғи билан 1923 йил 8 августда ташкил этилган.


Фонд шарҳи

Ўрта Осиё давлат Дарё флоти бошқармаси ҳарбий ва денгиз ишлари бўйича алоқа йўллари халқ комиссарларининг буйруқлари ва кўрсатмалари; Давлат дарё транспорти Марказий бошқармаси йиғилишларининг қарорлари ва баённомалари, Ўрта Осиё давлат кемачилик хўжалиги бошқармаси ва Ўрта Осиёда алоқа йўллари халқ комиссарлиги қошидаги техник йиғилишлар; гидротехника ва соҳил қурилиши ва тиклаш ишларининг ишлаб чиқариш режалари ва дастурлари (1928 – 1930, 1930 – 1933 йиллар), Ўрта Осиё Дарё транспортида рационализация бўйича иш режалари (1931 – 1932 йиллар), истиқболли беш йиллик транспорт режалари (1928 – 1933 йиллар); қуйи Или дарёсининг тупроқ-географияси ҳақидаги тарихий лавҳа (1929); Ўрта Осиё давлат пароход хизмати фаолияти тўғрисидаги маърузалар ва ҳисоботлар.