1929 йилда Ўрта Осиё хўжалик ва қизил директорлар курслари асосида ташкил этилган; 1933 йилгача у СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши тасарруфида, 1933 йилдан 1938 йилгача СССР Енгил саноат халқ комиссарлиги тасарруфида ва 1938 йилдан СССР Тўқимачилик саноати халқ комиссарлиги тасарруфида бўлган. СССР Тўқимачилик саноати халқ комиссарлигининг 1940 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тугатилган.
И.В. Сталин номидаги Саноат академиясини ташкил этиш тўғрисида СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши ва Бутуниттифоқ Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси қарорлари.
СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши, Енгил саноат халқ комиссарлиги, Тўқимачилик саноати халқ комиссарликлари, ўқув муассасалари Бош бошқармаси, Енгил саноат халқ комиссарлиги ва Кенгаш ҳузуридаги Олий мактаб ишлари бўйича Бутуниттифоқ қўмитасининг буйруқлари, тезкор буйруқлари ва кўрсатмалари.
Саноат академиясининг Низоми ва тартиб қоидалари, Давлат малака комиссияси, Илмий Кенгаш, кафедралар педагогик Кенгаши ва услубий бюронинг йиғилишлари баённомалари; бўлимлар ва курслар учун ўқув режалари ва дастурлари (1930 – 1936 йиллар).
Саноат Академияси (1930 – 1934 йиллар) иши натижалари бўйича эслатмалар, ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботлар, илмий услубий ва ташкилий масалалар бўйича ёзишмалар, ўқитувчиларнинг илмий ва диссертация ишларининг қисқача аннотациялари.