Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР МЕҲНАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ

Фонд рақами:
R-97
Сақлов бирлиги:
1019
Даврий чегараси:
1924 - 1933

Ташкилот тарихи

1924 йил 1 декабрда ташкил этилиб, 1933 йилда тугатилган.


Фонд шарҳи

СССР ва  Ўзбекистон ССР  МИҚ ва ХКС, Меҳнат халқ комиссарликлари мажлисларининг Ўзбекистон ССР  корхоналари ва муассасаларида меҳнатни ташкил этиш, хавфсизлик, ишчиларнинг меҳнат шароитлари ва яшаш шароитларини яхшилаш, ўспиринларнинг меҳнат шароитлари ва ушбу шароитлар тўғрисида аёллар, иш ҳақини меъёрлаш,  Ўзбекистон ССР  муассасалари ва савдо корхоналари ходимларини ҳисобга олишни ташкил этиш, малакали меҳнатни тайёрлаш ва тақсимлаш, ижтимоий суғурта органларининг иш ҳолати бўйича қарорлари ва баённомалари  

Қишлоқ хўжалиги меҳнатини таъминлаш режалари;  Ўзбекистон ССР нинг энг йирик корхоналари ва етакчи тармоқлари учун ишчи кучини тақсимотини режалаштириш бўйича ҳисоботлар; вилоят меҳнат бошқармалари билан муассасалардаги иш вақти ҳақида ёзишмалар;  Ўзбекистон ССР  корхона ва муассасаларидаги меҳнат шарт-шароитларини текшириш далолатномалари; меҳнатга оид статистик маълумотлар.