Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ТУРКИСТОН УРУШ НОГИРОНЛАРИ, КАСАЛ ВА ЯРАДОР ҚИЗИЛ АРМИЯ АСКАРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА ЁРДАМ БЕРИШ ҚЎМИТАСИ (ТУРКОМПОМ)

Фонд рақами:
R-419
Сақлов бирлиги:
113
Даврий чегараси:
1922 - 1923

Ташкилот тарихи

Туркистон АССР МИҚнинг 1922 йил 20 июндаги қарори билан Туркистон АССР МИҚ қошида қизил армия аскарларига ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий комиссия тузилган. Туркистон АССР МИҚнинг 1924 йил 13 январдаги буйруғи билан уруш ногиронларига, касал ва ярадор қизил армия аскарлари ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш бўйича Туркистон қўмитасига айлантирилган.  Ўзбекистон ССР  инқилобий қўмитасининг 1924 йил 28 декабрдаги қарори билан тугатилган.


Фонд шарҳи

Туркистон АССР МИҚ ҳузуридаги қизил армияга ёрдам бериш Марказий комиссиясининг буйруқлари ва йиғилишлари баённомалари; Туркистон АССР МИҚ, армия сиёсий бошқармаси, Самарқанд, Еттисув ва Тўрткўл вилоят армиясига ёрдам бериш комиссияларининг маърузалари ва ҳисоботлари; армия сиёсий бўлимининг ҳудудий комиссиялари билан ташкилий масалалар бўйича ёзишмалар.