1924 йил 14 декабрда ташкил этилиб, 1927 йилда иттифоқ қишлоқ камбағалларининг оммавий кўнгилли ташкилотига айлантирилган.
1930 йилда Қўшчи Иттифоқи тугатилган.
Ўзбекистон ССР МИҚ ва ХКСнинг Қўшчи Иттифоқи фаолияти тўғрисидаги қарорлари ва циркулярлари. Ўзбекистон Қўшчи Иттифоқининг 1-(1925) ва 2-(1926) республика қурултойлари, Қўшчи Иттифоқи фаолларининг Ўзбекистондаги 1-йиғилиши, вилоят конгресслари ва конференциялари, Қўшчи Иттифоқи вилоят ва туман қўмиталарининг пленумлари; хотин-қизлар ўртасида ишлаш, саводхонликни ошириш иттифоқ циркулярлари ва кўрсатмалари; хотин-қизлар ўртасида ишлаш ва маданий-маърифий ишлар бўлимлари фаолияти бўйича режалар, маърузалар ва ҳисоботлар.