Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР КЎМИР САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-752
Сақлов бирлиги:
175
Даврий чегараси:
1931 - 1934

Ташкилот тарихи

.


Фонд шарҳи

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси, кўмирчилар Иттифоқининг Марказий ва Ўрта Осиё комитетлари, кон ва шахта комитетлари президиуми ва пленумлари йиғилишлари баённомаси. Ташкилий масалалар, ишлаб чиқариш режалари ва дастурларининг бажарилиши, социалистик рақобат, зарбдор иш кунларини ташкил этиш, ижтимоий ва маиший масалалар бўйича ишларнинг ҳолати, кўмир саноати корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизлик, ишлаб чиқариш соҳасида техник ходимларни тайёрлаш бўйича маърузалар, ҳисоботлар, маълумотлар ва ёзишмалар.

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши ва кўмирчилар иттифоқи марказий қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси маданият бўлимининг иш режалари; саводхонликни, кутубхоналар,  клубларни ташкил этиш ва иш фаолияти, умумтаълим, қизил бурчакларни ташкил этиш, инқилобий байрамлар, спорт ва жисмоний маданият мусобақаларининг ўтказилиши бўйича ёзишмалар.