Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ПАХТА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-767
Сақлов бирлиги:
215
Даврий чегараси:
1931 - 1932

Ташкилот тарихи

.


Фонд шарҳи

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси ва пахта саноати ходимлари иттифоқининг Ўрта Осиё минтақавий қўмитасининг мажлис баённомалари ва қарорлари; давлат пахта заводлари вакилларининг конференциялари ва ишлаб чиқариш йиғилишлари баённомалари; пахта заводлари фаолияти бўйича ҳисоботлар; ишчилар, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида маданий маърифий ва маданий сиёсий ишлар бўйича маданият комиссиясининг қарорлари, тезкор хатлари ва мажлис баённомалари; меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳаёт, пахтачилик соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда ишчиларни тарғиботчилар курсларига йўналтириш масалалари бўйича ёзишмалар; колхозларни оталиққа олиш иш режалари (1931 – 1932).