Совет ва жамоатчилик муассасалари касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси 1919 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йилда Совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси Туркистон ўлка қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган ва шу йили тугатилган.
касаба уюшмалари ўлка кенгаши хайъат йиғилишлари баённомалари, иттифоқ маҳаллий қўмитаси мажлислари ва иттифоқ аъзолари йиғилишларининг баённомалари, маҳаллий қўмита харажатлар сметалари ва иш режалари, хизматчи ва ишчиларнинг рўйхатлари, иттифоқ аъзолари сони хақида статистик маълумотлар.