Туркистон хабар йўллари округи ҳузуридаги темир йўл транспорти ишчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмитаси 1918 йил 23 апрелда Тошкентда ташкил этилган. Мазкур Ташкилот 1924 йил тугатилган.
маҳаллий қўмита мажлислари баённомалари, ходимлар умумий йиғилишлар баённомалари, рўйхатлар, аризалар, Туркистон хабар йўллари округи ҳузуридаги темир йўл транспорти ишчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмитаси ишчилари ва ходимларининг хизмат гувоҳномалари.