Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН ИШЧИ ВА ДЕҲҚОН ДЕПУТАТЛАР КЕНГАШИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ХУЗУРИДАГИ АРХИВ ИШИ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
P-399
Сақлов бирлиги:
366
Даврий чегараси:
1919 - 1922

Ташкилот тарихи

1919 йил 30 октябрдаги Туркистон республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси қарорига асосан Туркистон республикаси бутун ҳудудида архив иши бошқариш ва Давлат архив фондини юритиш мақсадида Архив иши Марказий Бошқармаси таъсис этилган.

Архив иши Марказий Бошқармаси Туркистон Республикаси маърифат Халқ Комиссарлиги ҳузурида алоҳида бошқарув органи ҳуқуқида бўлиб, ўзининг мустақил сметасига эга бўлган. Туркистон Республикаси Архив иши Марказий Бошқармаси раҳбарлигида республика Халқ Комиссарлари Кенгаши томонидан тайинланадиган РСФСР Бош архив иши Бошқармаси ваколатлиси, Архив иши Марказий Бошқармаси бош бошқарувчиси турган.

Туркистон республикаси ҳудудида бўлган барча архив ва иш юритув ҳужжатлари вилоят архив фондлари бошқармаси бошқарувида бўлиб, Ягона Давлат Архив Фондининг қисми ҳисобланган ҳар бир вилоят учун алоҳида вилоят архив фондини ташкил этган. Вилоят архив фонди раҳбарлигида вилоят ваколатлиси турган.

1922 йил 16 майда Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси қарорига мувофиқ Архив иши Марказий Бошқармаси Туркистон Республикаси маърифат Халқ Комиссарлиги ҳузуридан чиқарилиб, Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси тизимига алоҳида бошқарма ҳуқуқий асосида, мустақил сметаси билан ўтказилган


Фонд шарҳи

Қарорлар, фармойишлар, баённомалар, ёзишмалар ва бошқалар.