Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари саноат иттифоқи Туркистон бўлими Ўлка қўмитаси 1919 йил ноябрь ойида Тиббий-санитария ходимлари 1 Ўлка Қурултойида ташкил этилган. 1921 йил 25 июль куни Бутуниттифоқ Касаба уюшмасининг Марказий Кенгаши Туркистон бюроси Қарорига асосан амалда тугатилган.
Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари саноат иттифоқи Туркистон бўлими Ўлка қўмитасининг Тиббиёт ходимлари Иттифоқи вилоят бўлимларидан келган вакиллари иштирокидаги 1921 йил 21 июлдаги кенгайтирилган Пленумида Бутуниттифоқ даволаш-санитар иши ходимлари касба уюшмаси Марказий қўмитаси Туркистон бюроси ташкил этилди.
Тариф-меъёрий бўлим, ташкилий-йўриқнома бўлими, маданий-маърифий бўлим, ишлаб чиқариш санитар-молия бўлими, иш хақи тарқатиш ведомостлари ва бошқалар.