Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН БОЖХОНА НАЗОРАТИ БОШҚАРМАСИ.

Фонд рақами:
P-330
Сақлов бирлиги:
338
Даврий чегараси:
1918 - 1924

Ташкилот тарихи

Дастлаб РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлиги Туркистон бўлими қошидаги Божхона назорати бошқармасига тегишли Р-331-сонли фонд номи билан 14 турдаги йиғмажилдлар асосида шакллантирилган. 1928 йилда ушбу фондга тегишли бўлмаган 244-саҳифа СССР Иттифоқи Бош божхона бошқармасининг Р-1703-Ўрта Осиё бўлими фондига ўтказилган. 1975 ва 1980 йилларда шакллантирилган рўйхаталар асосида РСФСРнинг ташқи савдо Халқ комиссарлиги Туркистон бўлими Божхона округи бошқармаси Тошкент шаҳарнинг Р-330 фонди ҳужжатлари билан бирлаштирилиб юборилиб, Туркистон АССР ХКС қошидаги Туркистон божхона назорати бошқармаси номи аталди.


Фонд шарҳи

божхона иши фаолиятига таалуқли қарорлар, циркулярлар, ҳукумат ва маҳаллий органлар баённомалари, суд қарорлари, ҳисоботлар, иш режалари, далолатномалар, билдиришномалар, қоралама хатлар, график, жадвал, текширув хулосалари.