1917 йил 23 ноябрдаги Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Кенгаши буйруғи билан хабарлар йўллари Комиссарлиги ташкил этилган;1918 йил 14 апрелда у Тошкент хабар йўллари ўлка бошқармаси (Туркйўл) сифатида қайтаташкил этилган. 1920 йил 12 апрелдаги РСФСР хабар йўллари Халқ комиссарлиги буйруғи билан Туркистон хабарлар йўллари округи ташкил этилган. Округ 1922 йил октябрда тугатилган, унинг вазифалари РСФСРнинг Ўрта Осиёдаги хабарлар йўллари Халқ Комиссарлигига ўтган.
РСФСР темир йўллари умумий Низоми, Туркйўллари, ТХЎО, ТХЎО бўлимлари ва хизматлари тўғрисида низомлар, хабар йўллари Комиссарлиги, Туркйўл ва ТХЎО буйруқлари ва циркулярлари, туркистон темир йўллари Бош ижроия қўмитаси йиғилишлари баённомалари. Туркреспубликалари Инқилоб Ҳарбий кенгаши, Туркфронт, Тошкент совет жанговар дружинаси буйруқлари, В.И.Ленинга суиқасд ва унинг соғайиши муносабати билан ишчи-темирйўлчиар телеграммаси (1918 й).