1917 йил 19 июнда Тошкент шаҳрида Бутунроссия почта-телеграф иттифоқи Туркистон ўлка почта-телеграф қўмитаси ташкил этилган. 1918 йил 27 февралда Бутунроссия почта-телеграф иттифоқи Туркистон вақтинчалик инқилобий ўлка почта-телеграф қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган.
Тошкент шаҳар почта-телеграф ташкилотлари қўмиталарининг мажлислари баённомалари, бошлиқ циркулярлари, иш хақини бериш бўйича талабнома ведомостлари ва бошқалар.