Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТЕРИ САНОАТИ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ (ЦЕНТРОКОЖ)

Фонд рақами:
P-699
Сақлов бирлиги:
366
Даврий чегараси:
1918 - 1924

Ташкилот тарихи

1918 йил 4 июндаги Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қарори билан ташқил топган Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши Туркистон республикаси иқтисодий хаёти бошқарувининг Марказий идораси ҳисобланган.

1921 йил 26 октябрда “Центрокож” бошқармаси тарқатиб юборилиб, умумий раҳбарлик, келишиш ва ишларнинг ташкиллаштириш Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги тери секцияси- ЦПО хузуридаги кожсекциясига ўтказилган.

Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши хузуридаги Тери саноати марказий бошқармаси ўзгаришсин 19224 йилгача фаолиятини давом эттирган. 1924 йил ноябда Ўрта Осиёдаги миллий бўлиниш ва Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши тугатилиши муносабати билан бошқарма фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

Фақатгина республика мудофаасига ишлайдилаган фабрика-завод корхоналарила меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича Низом, кўрсатмалар, чизма асбоблар рўйхатлари, Ҳарбий саноат бошқаруви штатлари, Ҳарбий саноат заводлари бўйича Буйруқлар, вақтинчалик штаб Буйруқлари, армия ва фронт қуролхоналар анкета ва техник ускунулари дафтардан кўчирмалар.