Туркистон АССРда давлат тўқимачилик фабрикаларини уларнинг тизимидаги ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда барпо этиш ва ишлатиш учун 1922 йил 1 майда Биринчи Туркистон мануфактураси ташкил этилди.
1924 йил 31 декабрда Туркистон Мануфактураси Тугатиш комиссияси ташкил этилди.
Тугатиш бўйича бошқарув ҳужжатлари аниқланмаган, аммо ташкилотни тугатиш комиссиясининг охирги буйруғи 1925 йил 2 март куни қабул қилинган.
Халқ Комиссарлари Кенгаши Меҳнат Ҳалқ Комиссариати қарорлари, Туркистон АССР ижтимоий таъминоти шартномалари, иш хақи тарқатиш учун ведомостлар, тўқимачилик фабрикаларини қуриш тўғрисида материаллар ва бошқалар.