Ташкил этилган санаси номаълум. 1924 йил 24 декабрда тугатилган. 1921 йилдан 1924 йилгача ҳужжатлар мавжуд.
Бутун Россия ер ишлари бўйича ишчилар иттифоқи Марказий қўмитаси пленуми V сессия баённомалари, резолюциялари ва қарорлари, шартномалар ва уларга Туркистон АССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги томонидан ер участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида иловалар, ер фондларини бошқариш ва ишлатиш бўйича йўриқномалар, давлат ер мулкларини ижарага топшириш тартиби тўғрисида йўриқнома, ерни жойлаштириш ва ердан фойдаланиш масалалари бўйича ёзишмалар ва бошқалар.