Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Иқтисодий Кенгашининг СССР даги савдо ваколатхонаси. Москва ш.

Фонд рақами:
R-70
Сақлов бирлиги:
335
Даврий чегараси:
1923 - 1924

Ташкилот тарихи

1923 йил 29 январда ХХСР Савдо-саноат нозирлигининг Москва савдо идораси тузилди; 1923 йил 4 сентябрда Хоразм Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгашининг СССРдаги савдо ваколатхонасига айлантирилди. 1924 йил 5 декабрда тугатилган.


Фонд шарҳи

ХХСР ЭCОСО йиғилишлари баённомалари ва буйруқлари; ХХСР Савдо-саноат нозирлигининг Москва савдо идораси буйруқлари; ХХСР Иқтисодий Кенгашининг СССР даги савдо ваколатхонасининг буйруқлари, циркулярлари ва кўрсатмалари; ХХСР Савдо-саноат нозирлигининг иши тўғрисида, Москвадаги Савдо ваколатхонаси фаолияти тўғрисида докладлар.

Турли трестлар, ҳиссадорлик жамиятлари, фирмалар билан савдо битимлари тўғрисида, Қишлоқ хўжалиги қурилишлари, ХХСР нинг Нижний Новгород ярмаркасида (1923) иштирок этиши тўғрисида ёзма докладлар, маълумотлар ва ёзишмалар.