Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Хоразм Халқ Совет Республикаси

Хоразм Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгаши (ХХСР ЭКОСО)

Фонд рақами:
R-73
Сақлов бирлиги:
100
Даврий чегараси:
1921 - 1924

Ташкилот тарихи

1921 йил июнда тузилган, 1924 йил ноябрда тугатилган.


Фонд шарҳи

ХХР МИҚ, Халқ Нозирлари Совети, ЭКОСО ва ХХР Давлат план қўмитаси йиғишлари, Ўрта Осиё II Иқтисодий конференсияси йиғилишлари, Бухоро ва Хоразм вакилларининг иқтисодий мажлислари баённомалари.

ХХСР Халқ хўжалиги режалари (1923); Қишлоқ хўжалиги банки, Тижорат банки, “Туркипак” ҳиссадорлик жамияти, Россия-Хоразм давлат пахта ҳиссадорлик ширкати уставлари, йиллик ҳисоботлари ва бошқарув кенгаши йиғилишлари баённомалари.

Хоразм кўргазма қўмитасининг иши, пахта тозалаш заводларининг аҳволи тўғрисидаги, ХХСР нинг СССР даги ва Туркистон Мухтор Совет Социалистик Республикасидаги бош консулликлари фаолияти тўғрисидаги докладлар, маълумотлар ва ёзишмалар.