1920 йил сентябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.
БХСР Қишлоқ хўжалиги нозирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги бошқармасининг буйруқ ва фармойишлари, режалари; Сув хўжалиги бошқармаси ва вилоят сув хўжалиги бўлимларининг ишлари (1923-1924).
БХСРнинг энг муҳим суғориш тизимларининг ҳолати - суғориладиган майдонлар, Дуаба тўғони ҳудудидаги разведка тадқиқотлари, ирригацион қурилиш ишлари - тўғрисидаги, БХСР сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти масалалари бўйича докладлар, маълумотлар ва ёзишмалар.