1920 йил сентябрда БХСР Молия нозирлиги тузилди; 1922 йил 22 августдаги БХСР советларининг 3-қурултойининг қарори билан БХСР Халқ хўжалиги Олий Кенгаши ҳузуридаги Марказий молия бошқармаси қайта ташкил этилди, 1924 йил ноябрда тугатилди.
БХСР Нозирлар Совети ва МИҚ декретлари, фармойишлари, қарорлари ва йиғилиш баённомалари. Марказий солиқ бошқармасининг солиқларни ундириш ва солиқ тушуми, савдо ва саноат корхоналарини таснифлаш бўйича фармонлари, циркулярлар, кўрсатмалар ва йиғилиш баённомалари.
Бюджет бошқармасининг мажлис баённомалари; Бюджет бошқармаси ва эгри солиқлар бўлими фаолиятининг қисқача шарҳи. Молия нозирлиги ва солиқ комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар; солиқ тушумлари бўйича статистик маълумотлар.