1920 йил октябрда БХСР Халқ Маориф Нозирлиги қошида Вақф бўлими ташкил этилди. 1921 йил 7 июлда БХСР Марказий вақф бошқармаси деб номланди. 1924 йил 10 декабрда тугатилган.
БХСР Марказий вақф бошқармаси тўғрисидаги Низом; Марказий вақф бошқармаси ва вилоят вақф бўлимларининг буйруқлари ва йиғилиш баённомалари; Бухоро дин пешволари съездининг баённомалари; Марказий вақф бошқармаси ва унинг бўлимлари фаолияти тўғрисидаги докладлар ва ҳисоботлар; вақф мулкларини ижарага бериш шартлари, вақф ерлари ижара китоблари, вақф ерлари рўйхатлари.