1920 йил 15 сентябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.
РСФСР Халқ Маориф Комиссарлиги ва БХСР Халқ Маориф Нозирлиги ҳайъати циркулярлари, фармойишлари ва йиғилишлари баённомалари; Маориф нозирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларининг фаолияти тўғрисида докладлар. Маориф нозирлигининг вақф ва мактаб бўлимларининг докладлари ва йиғилиш баённомалари; саводсизликни тугатиш масалалари бўйича мажлисларнинг, Ўқитувчилар институти ва педагогика коллежи совети йиғилишларининг баённомалари. Москвадаги Бухоро маориф уйи фаолияти ҳақида ёзишмалар.