1923 йил 23 октябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.
БХСР Халқ Нозирлари Советининг Фармонлари, йиғилиш баённомалари ва Бухоро Давлат План комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар. БХСРнинг хўжаликка оид режалари (19231924) ва улар бўйича Давлат План комиссиясининг хулосалари, ишлаб чиқариш дастурлари, шунингдек, муассаса ва корхоналарнинг сметалари. Аҳолига қишлоқ хўжалигида ёрдам кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш, БХСРда қурилиш ишларининг ҳолати ҳақида маълумот ва ёзишмалар.