1923 йил июнь ойида тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
БХСР Иқтисодий Кенгаши Президиуми йиғилишларининг баённомалари. БХСР Давлат банкининг низоми ва фаолияти тўғрисидаги доклад, деҳқон хўжаликларини ўрганиш комиссияси йиғилишларининг баённомалари.
Вилоят Иқтисодий Кенгашлари фаолияти тўғрисидаги докладлар, Шарқий Бухоро деҳқонларига маблағ ажратиш, темир йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш бўйича маълумотлар ва ёзишмалар.