Туркистон МИҚнинг 1919 йил 17 декабрдаги фармони билан ташкил этилган. 1924 йил декабрда ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР ХКСнинг Марказий статистика бошқармаси тўғрисидаги Низоми; Туркистон АССР ХКС ва Иқтисодий Кенгашининг вилоятларда маҳаллий статистика муассасаларини ташкил этиш, статситика муассасалари ходимларининг ҳисобини юритиш тўғрисидаги қарор ва баённомалари. Туркистондаги I статистик конференция баённомалари (1920).
Туркистон АССР Марказий статистика бошқармасининг вилоят ва туман статистика бошқармаларига фармойиш ва циркулярлари.