Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Касаба уюшмаси

ЎЗБЕКИСТОН ССР КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАЛАРИ ВА РЕСПУБЛИКА КОМИТЕТЛАРИ

Фонд рақами: R-25 Сақлов бирлиги: 8572 Даврий чегараси: 1924 - 1952
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР  касаба уюшмаларининг республика, туман ва вилоят қурултойлари ва конференциялари, касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси президиуми ва пленумлари, Ўзбекистон ССР  касаба уюшмалари Кенгаши, касаба уюшмалари марказий ва республика қўмиталари ва кенгашлари, завод ишчилари ва ишлаб чиқариш режалари ва дастурларини амалга ошириш бўйича корхона ва ташкилотларнинг маҳаллий қўмиталари, социалистик рақобат ва мехнат унумдорлигини оширган ишчилар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий суғурта бўйича қарорлар ва баённомалар.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-2124 Сақлов бирлиги: 215 Даврий чегараси: 1953 - 1955
Ташкилот тарихи:

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши котибиятининг 1953 йил 13 апрелдаги қарори билан ташкил этилган. 1957  йилда тугатилган.

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ, ҚОҒОЗ ВА ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-2126 Сақлов бирлиги: 153 Даврий чегараси: 1953 - 1957
Ташкилот тарихи:

Ўрмон ва қоғоз саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитасининг 1953 йил 23 апрелдаги биринчи пленуми қарори асосида 1953 йил 15 май куни Тошкентда Ўзбекистон ССР  ўрмон ва қоғоз саноати ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг ташкилий бюроси ташкил этилган.

Республика қўмитаси президиуми аъзолари 1953 йил 30 сентябрда йиғилган касаба уюшмасининг биринчи республика конференциясида сайланган.

1956 йил 24 августдан бошлаб министрликлар қайта ташкил этилиши муносабати билан  Ўзбекистон ССР  ўрмон хўжалиги, қоғоз ва ёғочсозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси деб номланган. 1957 йил 1 октябрда тугатилган.


Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ССР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КЕНГАШИ (УЗСОВПРОФ)

Фонд рақами: R-737 Сақлов бирлиги: 2878 Даврий чегараси: 1924 - 1937
Ташкилот тарихи:

Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгаши ташкилий бюросининг биринчи йиғилиши 1924 йил 3 декабрда бўлиб ўтган; Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгаши 1925 йил 21-26 март кунлари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1-қурултойи томонидан сайланган; касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши президиумининг 1937 йил 21 майдаги қарори билан тугатилган.

Батафсил

СССР СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАР ВА ВИНО САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-659 Сақлов бирлиги: 202 Даврий чегараси: 1934 - 1941
Ташкилот тарихи:

1934 йилда СССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ходимлари касаба уюшмасининг Ўзбекистон ССР бўйича ваколатли Марказий Қўмитаси ташкил этилди. 1937 йилда Ўзбекистон ССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ишчилари Марказий Кенгашига айлантирилиб, кейинчалик Ўзбекистон ССР спиртли ичимликлар саноати ишчилари уюшмаси Қўмитаси деб номланган. 1939 йил 15 октябрда СССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ишчилари касаба уюшмасининг Ўрта Осиё қўмитасига айлантирилган. Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1941 йил 14 февралдаги қарори билан тугатилган.

Батафсил

СССР БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-1741 Сақлов бирлиги: 424 Даврий чегараси: 1941 - 1948
Ташкилот тарихи:

Ушбу ташкилот 1941 йилда тугатилган Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик ва узумчилик давлат хўжаликлари ишчилари уюшмаси негизида ташкил этилган. СССР озиқ-овқат саноати ишчилари касаба уюшмасининг 1949 йил 30 мартдаги 1-Конгресси қарори асосида тугатилган.

Батафсил

СССР КОНСЕРВА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-1608 Сақлов бирлиги: 213 Даврий чегараси: 1937 - 1948
Ташкилот тарихи:

1936 йил декабрда Ўрта Осиё консерва саноати ходимлари касаба уюшмасининг ташкилий бюроси ташкил этилган.

1937 йил июл ойида консерва саноати ходимларининг Ўрта Осиё конференциясида СССР консерва саноати ишчилари иттифоқининг Ўрта Осиё қўмитаси тузилган.

1948 йил 1 ноябрда консерва саноати ишчилари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси озиқ-овқат саноати ишчилари касаба уюшмасига қўшиб юборилиши муносабат билан 1948 йил 20 декабрда касаба уюшманинг Ўрта Осиё қўмитаси тугатилган.


Батафсил

СССР РАНГЛИ МЕТАЛЛУРГИЯ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ РЕСПУБЛИКАЛАРАРО ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-1875 Сақлов бирлиги: 728 Даврий чегараси: 1938 - 1951
Ташкилот тарихи:

1938 август 8 йилда олтин ва платина қазиб олувчилар касаба уюшмасининг Ўрта Осиё округ қўмитаси ташкил этилди. 1941 йилда олтин ва платина қазиб олиш бўйича ишчилар касаба уюшмасининг Ўрта Осиё республикалараро қўмитасига айлантирилган. Рангли металлургия ишчилари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси президиумининг 1947 йил 3 октябрдаги қарори билан СССР рангли металлургия ишчилари касаба уюшмасининг Ўрта Осиё республикалараро қўмитасига айлантирилган. Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1951 йил 9 октябрдаги қарори ва рангли металлургия ишчилари касаба уюшмаси Марказий қўмитасининг 1951 йил 20 октябрдаги қарори билан тугатилди. 

Батафсил

ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР ЙЎЛЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R1604 Сақлов бирлиги: 879 Даврий чегараси: 1934 - 1948
Ташкилот тарихи:

1934 йил ноябр ойида Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг қарори билан ташкил этилган. Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1918 йил 13 октябрдаги қарори билан тугатилди.

Батафсил

СССР СОВЕТ ПАХТАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА МАШИНА-ТРАКТОР СТАНЦИЯЛАРИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-1610 Сақлов бирлиги: 661 Даврий чегараси: 1934 - 1947
Ташкилот тарихи:

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 6 йил 1934 октябрдаги IV Пленуми қарори асосида ташкил этилиб, 1948 йил 16 ноябрь куни тугатилган.

Батафсил

СУВ ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИ БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ОКРУГИ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-826 Сақлов бирлиги: 209 Даврий чегараси: 1926 - 1931
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

СССР СОВЕТ ХЎЖАЛИКЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-778 Сақлов бирлиги: 219 Даврий чегараси: 1931 - 1932
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

ҚИШЛОҚ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЮРОСИ

Фонд рақами: R-775 Сақлов бирлиги: 457 Даврий чегараси: 1925 - 1931
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

ПАХТА САНОАТИ ХОДИМЛАРИ БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-767 Сақлов бирлиги: 215 Даврий чегараси: 1931 - 1932
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ ТЎҚИМАЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЮРОСИ

Фонд рақами: R-766 Сақлов бирлиги: 267 Даврий чегараси: 1925 - 1931
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

СССР КОНЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-1750 Сақлов бирлиги: 314 Даврий чегараси: 1927 - 1930
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

СССР КЎМИР САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-752 Сақлов бирлиги: 175 Даврий чегараси: 1931 - 1934
Ташкилот тарихи:

.

Батафсил

МЕТАЛЛ ИШЧИЛАР БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами: R-748 Сақлов бирлиги: 342 Даврий чегараси: 1925 -
Ташкилот тарихи:

Қўмита 1925 йилда ташкил этилган. Фонд таркибида ташкилотнинг тугатилиш ҳақида ҳужжатлар тўлиқ сақланмаган.

Батафсил

СССР КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАЛАРИ ВА БЮРОЛАРИ

Фонд рақами: R-9 Сақлов бирлиги: 2317 Даврий чегараси: 1925 - 1934
Ташкилот тарихи:

1925 йил 16-20 июль кунлари бўлиб ўтган касаба уюшмаларининг 1-Ўрта Осиё конференциясида қабул қилинган Ўрта Осиё касаба уюшмаларининг тузилишига кўра, Ўрта Осиё қўмиталари, бюролари ёки айрим касаба уюшмаларининг ваколатли Марказий қўмиталари бутун Ўрта Осиё республикалараро бошқарув органлари сифатида ташкил этилган. Ушбу бошқарув органлари айнан Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши тасарруфидаги бирлашма ташкилотларда ташкил этилган. 

1934 йил октябрда бутун Ўрта Осиё ташкилотлари тугатилиши муносабати билан бюролар фаолияти тугатилган.


Батафсил

БУТУНИТТИФОҚ КАСАБА УЮШМАЛАРИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЮРОСИ

Фонд рақами: R-736 Сақлов бирлиги: 2393 Даврий чегараси: 1923 - 1934
Ташкилот тарихи:

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши приезидиумининг 1924 йил 14 октябрдаги қарори билан Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Туркистон бюроси Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюросига айлантирилган. 1934 йилда тугатилган.

Батафсил