Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси (БХСР МИҚ, БухМИҚ)
Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети
1920 йил 8 сентябрда ташкил қилинган. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг қўшма қарорига кўра 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ маориф нозирлиги
1920 йил 15 сентябрда ташкил этилган, 1924 йил 17 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий вақф бошқармаси
1920 йил октябрда БХСР Халқ Маориф Нозирлиги қошида Вақф бўлими ташкил этилди. 1921 йил 7 июлда БХСР Марказий вақф бошқармаси деб номланди. 1924 йил 10 декабрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Соғлиқни сақлаш марказий бошқармаси
Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий меҳнат бошқармаси
1921 йил 4 майда БХСРнинг Меҳнат, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш халқ нозирлиги тузилди; 1922 йилда БХСР Меҳнат кенгаши, 1923 йилда БХСР Марказий меҳнат бошқармаси бўлиб қайта ташкил этилди ва у 1924 йил ноябрда тугатилди.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ КАСАБА УЮШМАЛАР МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ Бухоро ш.
Бухоро Халқ Совет Республикаси касаба уюшмалар Марказий Кенгаши ташкил этилиш санаси номаълум. 1924 йилда тугатилган. Фонд таркибида 1922 – 1924 йилларга оид ҳужжатлар мавжуд.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ САВДО ВА САНОАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (НАЗОРАТИ) ҲУЗУРИДАГИ КООПЕРАЦИЯ ВА ДАВЛАТ САВДО ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Бухоро ш.
Бухоро Халқ Совет Республикаси савдо ва саноат Халқ Комиссарлиги (Назорати) ҳузуридаги кооперация ва давлат савдо ишчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмитаси 1921 йил 13 мартда ташкил этилиб, 1924 йилда тугатилган.