Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Туркистон Давлат қурилиш ва таъминоти қўмитаси
1917 йил 20 декабрда Туркистон ўлкаси темир йўл бошқармасининг янги тармоқларини қуриш бўлими ташкил этилди; 1920 йил 10 апрелда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошидаги Туркистон Давлат қурилиш таъминоти қўмитаси этиб қайта ташкил этилди. 1922 йилда 17 февралдаги Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг қарори асосида тугатилган.
ТУРКИСТОН АССРНИНГ №217 ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ БОШҚАРМАСИ (Турккрайкультстрой)
Халқ таълими маҳаллий бўлимлари томонидан хизмат кўрсатишни амалга ошириш имконияти бўлмаган жойларда қурилиш ишлаб чиқаришидаги ишчилар ўртасида барча маърифий ишларни умумий раҳбарлиги, молиялаштирилиши ва маъмурий бошқарувини умумлаштириш учун Туркистон маърифат Халқ Комиссарлиги томонидан низомга кўра Туркистон республикаси қурувчи пролетариатининг маърифат бўйича Ўлка бошқармаси таъсис этилади. У ташкилот Туркистон маърифат Халқ Комиссарлиги тизимидаги, унга бўйсунивчи халқ таълими вилоят бўлими ҳуқуқи асосидаги ташкилот ҳисобланади. Туркистон АССР қурувчи пролетариатининг маориф бўйича Ўлка бошқармаси тезкор пролетариат билан алоқалари Ўлка Бошқармаси Ҳайъати таркибига қурувчи ишчилар иттифоқи Ўлка Қўмитаси вакиллари кириши орқали таъминланган. Фаолияти бўлйи Ўлка Бошқармаси Туркистон Маориф Халқ Комиссарлиги, РСФСР Культстрой Марказий Қўмитаси ва таркибига қурувчи ишчилар иттифоқи Ўлка Қўмитасига бўйсунган.
РСФСР Маданият ишлари Марказий Қўмитасининг 1920 йил 5 октябрдаги 152/3465-сон кўрсатмасига асосан 1920 йил 21 декабрда Туркистон маърифат Халқ Комиссарлиги томонидан Туркистон республикаси қурувчи пролетариатининг маориф бўйича 217-сон Ўлка бошқармаси “Турккрайкультстрой” ташкил этилган ва у фаолиятини 1921 йил 1 январдан бошлаган. Мазкур ташкилотнинг тугатилиш санаси маълум эмас.
БУТУНРОССИЯ ҚУРИЛИШ ИШЧИЛАРИ УЮШМАСИ ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДАГИ ҚЎМИТАСИ (ТОШКЕНТ ШАҲАР КРАЙКОМГОР)
Бошқарма 1920 йил май ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 19121 йил тугатилган.
ТУРКИСТОНДА ДАВЛАТ ТЎҚИМАЧИЛИК ФАБРИКАЛАЛАРИ ҚУРИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ҲУЗУРИДАГИ ҚУРУВЧИ ИШЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ
Р-441-сон фонд Р-130 сон фонд билан бирлаштириб юборилган.
“ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ” УМУМРОССИЯ МАРКАЗИЙ ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ ИДОРАСИ ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚУРУВЧИ ИШЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ 1-СОН ИШЧИ ҚЎМИТАСИ
“Давлат қурилиш” Умумроссия марказий давлат қурилиш идораси Туркистон бўлинмаси ҳузуридаги қурувчи ишчилар касаба уюшмаси 1-сон Ишчи қўмитаси ташкил этилган санаси маълум эмас. 1924 йилда мазкур ташкилот тугатилган.
ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ИНШООТЛАРИ ҚЎМИТАСИ САНИТАР-ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 1-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Туркистон давлат иншоотлари қўмитаси Санитар-қурилиш бошқармаси ҳузуридаги қурилиш ишчилари касаба уюшмаси 1-мон маҳаллий қўмитаси 1921 йилда ташкил этилган. 1922 йил 11 январда тугатилган.