СССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ССР БЎЙИЧА СОВЕТ НАЗОРАТИ КОМИССАРИ БОШҚАРМАСИ (ЎЗССРДА УПОЛ. КСК)
СССР МИҚ Президиуми ва СССР ХКСнинг 1934 йил 11 мартдаги Фармони билан тузилиб, 1938 йилда тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ИШЧИ-ДЕҲҚОН ИНСПЕКЦИЯСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ЎЗССР НКРКИ)
1924 йил 1 декабрда тузилиб, 1934 йилда ВКП (б) ХVII съезди қарорига мувофиқ тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ ЎРТА ОСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИДАГИ ДОИМИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ (ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ СРЕДАЗЭКОСАДАГИ ДОИМИЙ ВАКОЛАТХОНАСИ)
1925 йилда СССР Меҳнат ва Мудофааа масалалари бўйича Комиссари ҳузурида 1925 йилда Ўзбекистон ССРнинг Ўрта Осиёдаги доимий ваколатхонаси ташкил этилган бўлиб, у 1926 йил октябрда Ўзбекистон ССРнинг Ўрта Осиёдаги доимий ваколатхонасига айлантирилган. Ўрта Осиё иқтисодий кенгаши ваколатхонасининг вазифаларига Ўрта Осиё хўжалик кенгаши ва унга қўшилган муассаса ва комиссияларда Ўзбекистон ССРнинг иқтисодий манфаатлари ва эҳтиёжларини аниқлаш ва ҳимоя қилиш бўлган. Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси Президиумининг 1929 йил 25 майдаги фармони билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССРНИНГ СССР ҲУКУМАТИ ҚОШИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ Москва ш.
Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитасининг 1924 йил 30 ноябрдаги декрети билан ташкил этилган.
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ (ЎЗССР СНК)
1925 йил 17 февралда Ўзбекистон Советларининг I съездида тузилган. 1945 йилда Министрлар Совети, Ўзбекистон мустақилликка эришгач Ўзбекистон Республикаси Министрлар Махкамаси деб юртилмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИҚ ҲУЗУРИДАГИ ЕР-СУВ ИСЛОҲОТИ БЎЙИЧА МАРКАЗИЙ ЕР ИШЛАРИ КОМИССИЯСИ
Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1925 йил 2 декабрдаги Фавқулодда сессиясининг қарори билан ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1927 йил 3 августдаги қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТИ МЕҲНАТКАШЛАР, ДЕҲҚОН ВА ҚИЗИЛ АРМИЯ ДЕПУТАТЛАРИ СОВЕТЛАРИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ (ЎзССР MИҚ, ЎзМИҚ)
1925 йил 17 февралда Ўзбекистон Советларининг 1-съездида сайланган. 1937 йил февралда Ўзбекистон ССР Советларининг фавқулодда VIII съезди томонидан Ўзбекистон ССР янги Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ИНҚИЛОБИЙ ҚЎМИТАСИ (ЎЗРЕВКОМ)
1924 йил 18 ноябрда Ўзбекистон ССР давлат ҳокимиятининг вақтинчалик олий органи сифатида Марказий Ижроия Қўмитаси сайловига қадар тузилган. 1925 йил 17 февралда Ўзбекистон ССР Советларининг I съезди қарори билан унинг ваколатлари янги сайланган Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитасига ўтказилиши билан тугатилган.