Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси (БХСР МИҚ, БухМИҚ)
Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Совети
1920 йил 8 сентябрда ташкил қилинган. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг қўшма қарорига кўра 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССР даги сиёсий-иқтисодий ваколатхонаси
Бухоро Халқ Совет Республикаси Иқтисодий Кенгаши (БНСР ЭCОСО, Бух ЭCОСО)
1923 йил июнь ойида тузилган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Ташқи ишлар халқ нозирлиги.
1920 йил сентябрда ташкил этилган. 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
Бухоро Халқ Совет Республикаси Давлат назорати халқ нозирлиги
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПРОКУРОРИ Бухоро ш.
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. Фонд таркибида 1921 – 1924 йилларга оид ҳужжатлар сақланган.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ИНҚИЛОБИЙ ТРИБУНАЛИ Бухоро ш.
1920 йил 2 сентябрда БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси қошида Бухоро Халқ Совет Республикаси трибунали ташкил этилган. 1923 йил 2 апрелдан Бухоро Халқ Совет Республикаси Олий инқилобий трибуналига айлантирилиб, 1924 йилда унинг фаолияти тугатилган.
БУХОРО СОВЕТ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ КОМИССАРЛИГИ ХАЛҚ НОЗИРЛИГИ
1920 йил 31 сентябрда Бухоро шаҳрида ташкил этилиб, 1924 йил 27 ноябрда тугатилган.
БУХОРО АМИРЛИГИ ҲУКУМАТИ ҲУЗУРИДА ТУРКИСТОН АСРР МУХТОР ВАКИЛИ Бухоро ш.
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1919 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.
БУХОРО ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КАВКАЗДАГИ САВДО ИШЛАРИ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛИ БОШҚАРМАСИ
1922 йил 3 февралда Бухоро Халқ Совет Республикаси Халқ Нозирлари Кенгаши Қарори билан Кавказда Савдо Комиссияси ташкил этилган.
1922 йил июнда Савдо Комиссияси Тбилиси шаҳридаги Бухоро Халқ Совет Республикасининг Кавказдаги савдо ваколатхонаси сифатида қайта ташкил этилган.
Тугатиш бўйича фармойиш ҳужжатларини аниқланмаган, аммо РСФСР ХКС билан ёзишмаларга қараганда Бошқарма 1923 йил 13 сентябрда тугатилган.
РСФСРНИНГ БУХОРОДАГИ МУХТОР ВАКОЛАТХОНАСИ Бухоро ш.
РСФСРнинг Бухородаги мухтор ваколатхонаси 1920 йил Бухоро шаҳрида ташкил этилган. Тугатилиш санаси номаълум.
БУХОРО СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СИЁСИЙ БОШҚАРМАСИ (ГПУ) Бухоро ш.
Бухоро Совет Социалистик Республикаси Давлат сиёсат бошқармаси ташкил топган санаси номаълум. 1923 йил октябрь ойида Бухоро Совет Социалистик Республикаси Давлат сиёсат бошқармаси деб қайта номланган. 1924 йил ноябрда тугатилган.
161-ЭВАКУАЦИЯ БОШ БЎЛИНМАСИНИНГ ҲАРБИЙ-САНИТАР ТРАНСПОРТ БЎЛИМИ
Фонд Р-1170-фонд билан бирлаштириб юборилган. Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. Фонд таркибида 1920 йилдан 1921 йилгача бўлган ҳужжатлар мавжуд.