Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ҳарбий соҳа

ХОРАЗМ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ТУРКИСТОН ФРОНТИ ҲАРБИЙ-ОЗУҚА ТАЪМИНОТИНИНГ ВАКОЛАТЛИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-2077 Сақлов бирлиги: 32 Даврий чегараси: 1921 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон фронтларидаги ҳарбий-озуқа таъминоти Ваколатли Бошқармаси 1921 йил 7 майда Хива шаҳрида ташкил этилиб, 1922 йилда тугатилган.

ЎзССР Ички Ишлар Министрлиги Архив ишининг 1956 йил 26 июлдаги фармойишига мувофиқ, ушбу ташкилот ҳужжатлари ЎзССР Октябрь инқилоби Марказий давлат архиви (Ўзбекистон Миллий архиви)га ўтказилган.


Батафсил

ХОРАЗМ ХАЛҚ СОВЕТ РЕСПУБЛИКАСИ ИНҚИЛОБИЙ ҲАРБИЙ КЕНГАШИ

Фонд рақами: R-1505 Сақлов бирлиги: 170 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

1920 йилда Хивада Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий ҳарбий кенгаши вақтинчалик инқилобий ҳуқумат сифатида таъсис этилган. Хоразм Халқ Совет Республикаси Инқилобий ҳарбий кенгаши, ҳарбий қисмлар, бошқармалар, муассасалар ва ҳарбий идора ташкилотларини бошқариш, назорат қилиш, бирлаштириш учун, республика қўшинларини сиёсий тарбиялаш ва мамлакат Мудофаааси бўйича масалаларни ишлаб чиқиш учун таъсис этилган. Кенгаш 1923 йилда тугатилган.

Батафсил

ХОРАЗМ ҚЎШИНЛАР ГУРУҲИ ШТАБИНИНГ 1-ХОРАЗМ КАВАЛЕРИЯ ПОЛКИ ШТАБИ

Фонд рақами: R-1207 Сақлов бирлиги: 26 Даврий чегараси: 1921 - 1923
Ташкилот тарихи:

1920 йил 13 апрелда Хива шаҳридаги Кукер жангчилар гуруҳидан алоҳида Хоразм Кавалер дивизиони шакллантирилган, шу йилнинг ўзидаёқ, дивизион 1-Хоразм кавалер полкига айлантирилган. Хоразм Республикаси қўшинлар гуруҳи таркибига киритилган, Даргон-Отин фронтидаги Кўҳна Урганч остонасида, Қўнғирот, Ғулом ва Иляда қуролли қаршилик ҳаракатларига қарши иштирок этган.

Батафсил