Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Матбуот

“ТУРКИСТОН ХАҚИҚАТИ” ВА “ҚИЗИЛ ЮЛДУЗ” ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИ ҲУЗУРИДАГИ МАОРИФ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 10-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ.

Фонд рақами: P-588 Сақлов бирлиги: 3 Даврий чегараси: 1924 - 1924
Ташкилот тарихи:

Фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1924 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.

Батафсил

ТУРКИСТОН КИТОБ ВА КАНЦЕЛЯРИЯ МОЛЛАРИНИ ҲАМДА МУСИҚАГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ НАШР ЭТИШ ВА САВДОСИ УЧУН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ “СОВЕТ ШАРҚИ” БОСМАХОНАСИ

Фонд рақами: R-159 Сақлов бирлиги: 141 Даврий чегараси: 1918 - 1926
Ташкилот тарихи:

Туркистон китоб ва канцелярия молларини нашр этиш ҳамда мусиқа асбоблари савдоси учун “Совет Шарқи” Босмахонаси ташкил этилган. 1926 йил 28 сентябрда тугатилган.


Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ДАВЛАТ НАШРИЁТИ

Фонд рақами: R-216 Сақлов бирлиги: 2 Даврий чегараси: 1922 - 1923
Ташкилот тарихи:

Фонд таркибидаги ҳужжатларда  нашриётнинг ташкил этилиш тарихига оид маълумотлар берилмаган.


Батафсил

“ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ” ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ

Фонд рақами: R-409 Сақлов бирлиги: 15 Даврий чегараси: 1920 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР ХХМКнинг 1920 йилдан 1922 йил 5 январгача фаолият олиб борган кунлик газетаси, 1922 йил 5 январдан эса Туркистон Иқтисодий Кенгаши органи газетаси, 1922 йил 15 ноябрдаги Туркистон АССР ХКС буйруғи билан “Туркестанская Правда” газетаси билан бирлаштириб юборилган.



Батафсил

ТУРКИСТОН ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ

Фонд рақами: R-408 Сақлов бирлиги: 7 Даврий чегараси: 1919 - 1922
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳафталик органи “Туркистон Халқ хўжалиги” журнали 1919 йил 19 февралда Туркистон АССР ХКС қарори билан ташкил этилиб, 1922 йил декабрда нашриёт фаолияти тўхтатилган.



Батафсил

ТУРКИСТОН АССР КИТОБ ПАЛАТАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-413 Сақлов бирлиги: 11 Даврий чегараси: 1920 - 1921
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Китоб палатаси 1920 – 1921 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган.


Батафсил